...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Анвар Санаев қизи Асални турмушга берди


17:36, 04.04.2016 Шоу-бизнес
 26 248

Анвар Собиров ҳамкасби Санаевни қизини кузатаётган чоғида видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлади.

Хонанда Анвар Санаевнинг хонадонида катта тўй-тантана. Бугун, 4 апрель куни хонанда қизи Асални турмушга беряпти. Бу ҳақда хонанданинг дўсти ва ҳамкасби Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Анвар ака Санаев хонадонларида бугун бахтли онлар, биз дўстлар, санъаткорлар эса қамишдан белбоғ ясаб хизматда...”, – дейди Собиров. Анвар Собиров ҳамкасби Санаевни қизини кузатаётган чоғида видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлади.
 

“Тўйхона муродхона дейишади, кўзимга жиққа ёш келди ва чин дилдан кўпни қаторида бизларни ҳам шундай бахтли онларга етказгайсан, дея дуолар қилдим. Сизларни ҳам етказгай, бизларга эса ёр-ёр айтиб, қувончингизга шерик бўлиб туриш насиб этсин”, – деб ёзади Собиров. 

Теглар:Анвар Санаев Анвар Собиров Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!