...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоғли Қорабоғда отишмалар натижасида бир ҳарбий хизматчи яраланди


12:20, 16.04.2016 Олам
 2 604

Тоғли Қорабоғда апрель ойи бошида вазият кескинлашган эди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг Мудофаа вазирлиги хабар беришича, кеча Озарбайжон томондан ўт очилиб, бир нафар қорабоғлик ҳарбий хизматчи жароҳатланган.
 
“Ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши натижасида Озарбайжон ва Қорабоғнинг туташган чегарасида маҳаллий вақт билан соат 02:15да отишма бўлиб ўтди,  натижада Гагик Хуршудян исмли ҳарбий хизматчи чап елкасидан жароҳатланди”, дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари,  шанба ўтар кечаси Арманистоннинг Қорабоғдаги мудофаа бўлинмаси муҳандислик ишларини олиб бораётган пайтда озарбайжонлик ҳарбий хизматчининг жасади топилди.
 
Эслатиб ўтамиз,  2 апрель куни Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашиб,  Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасида отишма бошланган эди.  Икки томон ҳам бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда айблаб келмоқда. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Тоғли Қорабоғ Арманистон Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!