Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси фаолияти билан боғлиқ амалий масалалар кўриб чиқилди.
2016 йилнинг 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик, жумладан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчихонаси фаолияти билан боғлиқ амалий масалалар кўриб чиқилди.