Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги вакиллари Ўзбекистонда.
Даставвал, меҳмонларга ташкилот, унинг ҳудудий тузилмалари, фаолияти ҳақида маълумот берилди.
TIKA’нинг ўқув дастурлари координатори Мустафа Ҳошим Пўлат ўз нутқида ёшлар учун Ўзбекистонда яратилган шароитлар ниҳоятда манзилли эканлиги, келгусида уй шароитида тиббиётга оид, 2D ва 3D дизайнерлик, пайвандчилик, қуёшли панелларини ўрнатишга ўргатувчи, фавқулодда ҳолатларда аҳолига шошилинч ёрдам бера оладиган лидерларни тайёрловчи курслар ташкил этиш таклифини берди.
“Бу курсларни 120 тадан ортиқ давлатларда амалга оширдик”, деди координатор.