Қозоғистон ИИВ ўринбосари Ерлан Тургумбаев, одамлар бўғилиб қолгани учун чиқолмаган бўлиши мумкин, деган тахминни илгари сурганди.
Тиббиёт ходимлари ўз эксперт хулосаларини тақдим қилишди. Улар қуйидагиларни баён қилган, “Биз кечаси билан ишладик ва ўлим сабабини аниқлаш учун аутопсия (танани ёриб ички органларни текшириш) ўтказдик. Бизнинг текширишимиз натижаларига кўра ҳалок бўлганларнинг барчаси нафас етишмаслигидан эмас, куйишдан вафот этган. Биз ўзимизнинг ишимизни якунладик. Энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишлаши керак”, деб таъкидлаган.
Бундан авалроқ Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев, одамлар бўғилиб қолгани учун чиқолмаган бўлиши мумкин, деган тахминни илгари сурганди. Демак, бу тахмин тасдиқланмади. Одамлар бўғилишдан эмас, куйишдан вафот этишган.