Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг юқори даражали тадбирлари давомида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
Абдулазиз Комилов Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг юқори даражали тадбирлари давомида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, “Доимий алоқаларимиз менинг кўнглимга илиқлик бағишлайди. Умид қиламанки, бизнинг раҳбарларимиз имзолаган шартномаларнинг барчаси амалга ошади, кўпчилигининг бажарилаётганига гувоҳ ҳам бўлиб турибмиз”, деб таъкидлаган.
Ўз навбатида Абдулазиз Комилов, ўтган йил икки томонлар муносабатида “жуда қизғин ва самарали кечгани, давлат раҳбарлари бир неча марта учрашиш имконига эга бўлгани”ни алоҳида таъкидлаган. Шунингдек, “Бизнинг иттифоқчилик муносабатларимиз, стратегик ҳамкорлик яхши самара бермоқда ва буни янада рағбатлантирамиз”, деб қўшимча қилган.
Абдулазиз Комилов, “Яқинда элчи (РФнинг Ўзбекистондаги элчиси) билан учрашдим ва у ТИВ номидан, менинг ташриф буюришим маъқул бўлишини ҳамда бунда бизнинг кўп қиррали ташқи сиёсий фаолиятимиздаги масалалар бўйича фикр алмашишимизни билдирди. Дарҳақиқат, анчадан бери кўришмадик, шунинг учун гаплашадиган масалалар кўп”, деган.
Бунга жавобан Сергей Лавров, “Хоҳлаган вақтингизда келишингиз мумкин”, деб жавоб берган.