Россия ҳарбий самолёти Суриянинг шимолидаги ҳудидини бомбардимон қилиш чоғида учта турк аскарларининг ўлимига сабабчи бўлди.
Манбанинг маълумотларига қараганда, ўн битта турк аскари оғир тан жароҳати олган. Гап шундаки, Россия ҳарбий ҳаво кемаси Ал-Бабда жойлашган террорчиларни ўққа тутган ҳолда, нишондан адашган ва турк аскарлари жойлашган бинога қарата ракетадан ўт очган. Буни Суриядаги турк ҳарбий қисм командири ҳам тасдиқламоқда.
Маълумот учун, бу воқеа содир бўлгунча, Туркия томони икки йил аввал, Россияга тегишли Су-24 ҳаво лайнерини уриб туширган эди. Ушбу воқеадан сўнг, икки давлатлар ўртасидаги муносабат анча пайтгача қил устида қолган эди.