...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин турк аскарлари вафоти муносабати билан Эрдўғанга қўнғироқ қилди


21:17, 09.02.2017 Олам
 5 601

Россия ҳарбий самолётлари томонидан уюштирилган авиаҳужум оқибатида 3 нафар турк ҳарбийлари қурбон бўлди.

Аввалроқ, Ал-Боб шаҳрида Россия ҳарбий самолётлари томонидан турк ҳарбийлари ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эдик. Аслида рус ҳарбий самолётлари ИШИД террорчилик гуруҳининг базаларига қарата авиаҳужум уюштирган эди. ИШИД гуруҳига тегишли бинолардан бирининг ичида турк ҳарбийлари ҳам бўлган. Хориж ОАВларида бундан Россия ҳарбийлари бехабар бўлишганлиги айтилди. Юз берган ҳодиса туфайли 3 нафар турк ҳарбийлари вафот этди, 11 нафари жароҳат олди.
 
Мазкур воқеадар сўнг, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанга қўнғироқ қилди. Ўзаро мулоқот давомида Владимир Путин юз берган ҳодиса юзасидан 3 турк ҳарбийси вафот этгани муносабати билан Туркия президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар қилди.
 
Сўнгги маълумотларга қараганда, Москва ва Анқара мазкур воқеа юзасидан биргаликда суриштирув ишларини олиб боришади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия-Туркия Авиаҳужум Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Ал-Боб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!