...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ҳаво кучлари турк аскарларига ўқ узаётганини билганмиди?


21:15, 10.02.2017 Олам
 4 694

Туркия томони 8 февраль куни аскарларининг қаерда жойлашгани ҳақида маълумот берган эди.

Туркия Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби Суриянинг Ҳалаб муҳофазасидаги Ал-Боб шаҳрида аскарлариниг ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётганини ва уларнинг қаерда эканлигини огоҳлантирган эди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Хатоликларга йўл қўймаслик учун Дмитрий Песковнинг баёнотига тушунтириш бериб ўтиш керак. Бизнинг 9 февраль куни ҳарбий самолётдан ўққа тутилган ҳарбийларимиз ўн кундан бери битта жойдан силжимаган эди. 8 февраль куни эса Россия Федерациясининг назоратида бўлган ҳудудларда ракета ўқи узилди. Шу кунинг ўзида аскарларимизнинг жойлашув харитасини соат 23:11 да яна бир таъкидлаб, кўрсатиб бердик. Анқарада Россия Федерацияси вакили бизнинг Бош штабга таклиф қилиниб, харитани қабул қилиб олганди”,  дейди Туркия расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 февраль куни Россия ҳарбий ҳаво кемаси Ал-Боб шаҳридаги биноларнинг бирида жойлашган турк аскарларига қарата ўт очган. Бунда учта аскар ҳалок бўлиб, ўн биттаси оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Туркия-Россия Ал-Боб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!