Дмитрий Песковнинг фикрига кўра, Донбасс аҳолиси устида келишувлар қилиш мумкин эмас.
Котиб Украина АҚШ ва Россия ўртасидаги келишув объекти бўла олмаслигини таъкидлади. “Сўзсиз, Украина ичкарисидаги муаммолар бизнинг АҚШ билан тузадиган келишувимиз қисми бўла олмайди. Ҳатто, диалогимиз предмети сифатида Донбассдаги аҳоли ҳаёти ҳам муҳокама этилмайди”, деб фикр билдирди у. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри ёзмоқда.
Бундан ташқари, Песков Путин ва Трамп учрашуви қачон бўлиши ҳақида янги маълумотларга эга эмаслигини билдирган. Журналистлар икки президент учрашувини ташкил этиш қай босқичда эканлигига қизиққан заҳоти, “Сизларга жавоб бериш учун ҳали жўяли бир гап йўқ”, деб муносабат билдирди котиб.
Шунингдек, Дмитрий Песков АҚШ расмий Киевни Минск шартномасига тўлиқ амал қилишга кўндиришидан умид қилаётганини билдирди.