Фармон лойиҳасида 2030 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳудудида “Ахборот-коммуникация технологияларининг инновацион маркази” махсус эркин иқтисодий ҳудудини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Фармон лойиҳасида республика иқтисодиётининг турли соҳаларига ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш АКТ маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, соҳа корхоналарига экспорт қилиш имкониятини яратувчи махсус ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий имкониятларни бериш, кадрлар тайёрлаш ва илмий ишлаб чиқариш жараёни, шунингдек инвестиция-молиявий салоҳиятни марказлаштириш кўзда тутилган.
Хусусан, фармон лойиҳасида 2030 йилнинг 1 январига қадар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳудудида “Ахборот-коммуникация технологияларининг инновацион маркази” махсус эркин иқтисодий ҳудудини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Ушбу эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатувчи муассасаларга фаолиятларини такомиллаштириш учун махсус божхона, валюта ва солиқ имтиёзлари қўлланилади. Жумладан, мазкур ҳудуддаги корхона ва уларнинг ходимларига нисбатан қуйидаги енгилликлар қўлланилиши режалаштирилган:
- ҳудуддаги корхоналарни “Ахборот-коммуникация технологияларининг инноватсион маркази” махсус эркин иқтисодий ҳудудининг фаолияти мобайнида барча турдаги солиқлардан ҳамда давлат мақсадли фондларига ажратмалардан, шу билан бирга ягона ижтимоий тўловлардан озод қилиш;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 7,5 фоиз, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадали миқдори 4,5 фоизга белгилаш;
- ҳудуддаги корхоналарга республика ҳудудида маҳсулот ҳамда хизматларни экспорт қилиш ҳисобига тушган маблағларни турли тўловларга, жумладан ходимларнинг иш ҳақиларига нақд ёки нақдсиз пул тарзида ва дивидентларни тўлашда фойдаланиш имкониятини бериш.
Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига хизмат қиладиган зарур ахборот тизимлари ва ресурсларини яратишга замин яратади. Шунингдек, фармон сифатли ва жаҳон талабларига мос дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини кенгайтириш орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кўтариш, давлат ялпи ички маҳсулотларида АКТ сектори ҳиссасини оширишга хизмат қилади.
Фармон лойиҳасининг муҳокамаси порталда 2017 йилнинг 23 февралига қадар давом этади.