...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: Қирғизистон бош вазири ўринбосари автоҳалокат оқибатида вафот этди


10:31, 07.10.2017 Олам
 5 323

Темур Жумақодиров бўлган автомобиль КамАЗ юк ташувчи машинаси билан тўқнашиб кетган.

7 октябрь куни эрталаб Қирғизистоннинг Бишкек–Қора-Болта трассасида мансабдор шахснинг хизмат автомобили иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Автоҳалокат сабаб Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темур Жумақодиров вафот этди. Бу ҳақда “24.kg” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, бош вазир ўринбосари билан биргаликда унинг ёрдамчиси Нурлан Жамгирчиев ва ҳайдовчи ҳам ҳаётдан кўз юмган.
 
Гувоҳларнинг айтишига қараганда, Темур Жумақодиров бўлган автомобиль КамАЗ юк ташувчи машинаси билан тўқнашиб кетган. Юк машинаси қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Унинг ҳайдовчиси айни вақтда шифохонада.
 
Темур Жумақодиров яқинда сайловларни ўтказиш бўйича Республика штабига раҳбар этиб тайинланганди. Дастлабки тахминларга кўра, у сайлов участкаларининг тайёрлигини текшириш мақсадида Таласга хизмат сафари билан кетаётган бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Темур Жумақодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!