...
МЕНЮ
ONLINE TV

Террорчилар билан алоқада бўлган бухоролик йигитга суд енгиллик берди


17:01, 13.12.2017 Жамият
 4 200

Бухоролик Миршодбек террорчи ташкилотлар ёлловчилари таъсирига тушиб, улар томонидан тайёрланган тақиқланган материалларни танишларига тарқатиб келган.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳар Орифон кўчаси 9-уйда яшаган, 1991 йилда туғилган Шукуров Миршодбек ҳам кўп фуқароларимиз каби, Россия Федерациясида пул ишлаш мақсадида жўнаб кетган эди.

У Москва шаҳрида турли жойларда  ишлаб, ўзининг олдига қўйган мақсадларига эриша олмади, унинг мумайгина пул топиш нияти чиппакка чиқди, бу орада ишлари юришмаган Миршодбек Шукуров юртидан олисда, оиласидан йироқда назоратсиз қолиб интернет тармоғида турли экстремистик гуруҳларнинг таъсирига тушиб қолади.

Ёшлиги ва қизиқувчанлиги оқибатида у “Odnoklassniki” интернет тармоғида ўзининг шахсий саҳифасини очиб турли террорчи ташкилотлар ёлловчилари таъсирига тушиб, улар томонидан тайёрланган тақиқланган материалларни интернет орқали ўзининг дўстлари ва танишларига тарқатиб келиш билан шуғулланади.

Унинг кирдикорлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан ўз вақтида аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси 3-қисми (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қиланади.

Бухоро вилоят ИИБ ҳодимлари томонидан қидирувдаги Миршодбек Шукуровни ватанга қайтариш мақсадида унинг оила аъзолари ва ўзи билан ҳозирги кунда мамлакатда “суд-ҳуқуқ” тизимидаги ислоҳотлар, қолаверса Президентнинг диний экстремизм йўналишда жиноят содир этиб қидирувда бўлган ҳозирда чет давлатларда яшириниб юрган фуқароларимизни яшаш манзилига қайтариш, уларни соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлаш, адашиб бу йўлга кириб қолган фуқароларга қонуний енгиллик бериш бўйича берган кўрсатмалари етказилди.

Хайрли ишнинг ўз самараси бўлгани каби, қидирувдаги Шукуров билан телефон орқали суҳбатлар ва оила аъзоларининг, айниқса, қариб қолган ота-онасининг чақирувлари билан 2017 йил августь ойида ватани Бухорога қайтиб келди.

Миршодбек Шукуровнинг Россия Федерациясидаги ноқонуний ҳаракатлари юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари якунланиб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши суд муҳокамасига юборилди.

Бухоро вилоят ИИБ Матбуот хизматига кўра, Суд жиноят иши материалларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, Шукуровга нисбатан “қамоқ”  билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Ҳозирда у ўзи туғилиб ўсган уйида ота-онаси ва яқинлари бағрида яшаб келмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Миршодбек Шукуров Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар