Покистоннинг жанубида жойлашган Кветтадаги протестант насронийлар черковига ҳужум қилинган.
Улардан бири ўзини портлатишга улгурган, террорчилик ҳаракати натижасида эса, 5 киши қурбон бўлган, икки киши оғир яраланган ҳамда касалхонага етказилган. Бир нафар террорчини полиция черковга кириш чо-ида ўлдиришга муваффаы бўлган. Қолган икки нафар террорчи эса қочиб кетган.
АИФ нашрининг хабарига кўра, ҳозирда черковнинг атрофи ўраб олинган ва террорчилар қидирилмоқда.