...
МЕНЮ
ONLINE TV

Терини деб “устамон” тадбиркорларни “тер босди”


16:39, 12.10.2017 Жамият
 4 013

Тошкент вилояти божхоначилари томонидан ноқонуний маҳсулотлар айланмаси тўхтатиб қолинди.

Қоракўл териси дунё бозорида жуда харидоргир хомашё ҳисоблангани сабабли даромад орттиришни кўзлаган айрим “тадбиркорлар” маҳсулотларни божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга уринади.
 
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона комплекси ходимлари қоракўл териларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйишди.
 
Қўшни давлатга йўл олган А.Зиямухаммедов божхона назоратидан ўтиш давомида ёнида ортиқча буюмлар йўқлигини маълум қилади.


 
Ушбу шахснинг юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмасдан туриб 20 дона қоракўл териларини яширин равишда олиб чиқишга урингани аниқланди.
 
Маълумот учун, 2017 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликдан аниқланган 3,1 мингга божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 16.7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қоракўл тери Божхона назорати Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар