...
МЕНЮ
ONLINE TV

Терингизни қуёш нурларидан сақланг


19:08, 22.04.2017 Саломатлик
 3 624

Қуёш нурлари терини вақтидан олдин қаритиб юборади.

Кунлар исиши билан қуёш нурлари одам терисига жуда қаттиқ таъсир кўрсатади. Шу сабабли, ҳамма қуёш нурларидан терисини ҳимоя қилиш йўлларини қидиради. Чунки улар билишадики, қуёш нурлари терини вақтидан олдин қаритиб юборади ва бу нурлар доғлар, оқ папиллома ўсимталари, ажин каби салбий ҳолатлар пайдо бўлишига олиб келади. 
 
Қуёшдан сақланишнинг 5 қоидаси

1. Қуёш нурлари остида имкон борича камроқ бўлиш керак. Соат 11:00 дан 16:00 га қадар кўчага умуман чиқмаслик тавсия этилади. Айнан шу давр қуёш нурларининг организм ва терига энг салбий таъсир кўрсатадиган пайтидир.

2. Тери куйишидан эҳтиёт бўлиш керак. Мабодо куйиб қолса, намлатувчи крем суриш ёки череда дамламаси билан чайиниш тавсия этилади.

3. Кўз ости териси юз терисига нисбатан 6 баробар нозикроқ бўлади. Шунинг учун кўз атрофи терисини биринчи навбатда ҳимоя қилиш зарур. Бунинг учун ойнаси кўз атрофини беркита оладиган қуёшга қарши кўзойнак тақиш ва кўз атрофи терисини намлатувчи кремлардан фойдаланиш керак.

4. Қуёш нурлари тик тушадиган жойларда, хусусан, пляжда, бош кийим ҳақида унутмаслик керак. Айниқса, соябонлари бор ва катта енгил бош кийим танласангиз, организмни иссиқ уришидан сақлайди ва юз терисига қўшимча ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади.

5. Ниҳоят, энг муҳим тавсия, ёз кунларида, албатта, қуёшга қарши кремни суриб кўчага чиқиш керак. Қуёшга қарши крем УВА ва УВБ нурларига қарши бўлиши лозим (крем идишида бу ҳақда маълумот бўлади).

Бундай кремлар ҳимоя қилиш қобилиятига қараб СПФ 15 дан СПФ 50 80 гача бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, кремнинг ҳимоя қилиш қобилияти шунча баланд ҳисоблалани.
 
Тавсия

Қуёш нурларидан сақланиш воситаларидан яна бири - соябондир. Ҳозирги кунда сотувда айнан қуёшнинг ултрафиолет нурларидан ҳимоя қилувчи махсус соябонлар мавжуд.

Теглар:қуёш нурлари юз териси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!