Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган маскан бугун одамлар билан гавжум.
2 сентябрь куни ёруғ оламни тарк этган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз васиятига биноан Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр қабристонига дафн этилди. Ислом Каримов мангу қўним топган маскан айни дамда одамлар билан гавжум. Кеча, сентябрь куни бу даргоҳга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ташриф буюриб, Ислом Каримов қабрига гул қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қолаверса, шу куни Ислом Каримовнинг беваси Татьяна Каримова ҳамда унинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева ҳам қабристонга ташриф буюриб, яқинлари қабрига гулдасталар қўйишди. Тиловат қилиб, ҳаққига дуо қилишди.