...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татаристонда мотам куни бўлиб ўтди


12:09, 03.07.2017 Олам
 3 579

Татаристон бош вазири Алексей Песошин эса ЙТҲ содир бўлган Заинск вилоятига борди.

Кеча, 2 июль куни Татаристонда автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
 
Айнан шу ЙТҲ муносабати билан Татаристонда 2 июль, якшанба мотам куни дея эълон қилинди. Татаристон президенти Рустам Минниханов мотамга тегишли фармонга имзо чекди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар берди.
 
Шунингдек, Татаристон ҳукуматига ҳодисада ҳалок бўлган ва жабрланган кишиларнинг оилалаларига ёрдам бериш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди. Татаристон бош вазири Алексей Песошин эса ЙТҲ содир бўлган Заинск вилоятига борди.
 
Маълумот учун, мудҳиш ҳодиса автобус ҳайдовчисининг маъсулиятсизлиги туфайли содир бўлган. Автобус йўл бўйлаб ҳаракатланаётган “КамАЗ” юк машинаси билан тўқнашувдан кейин ағдарилиши натижасида ёниб кетган. ЙТҲ натижасида автобусда бўлган 28 йўловчидан 14 нафари ҳалок бўлди, 15 киши эса жароҳатланган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Татаристон ЙТҲ мотам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!