...
МЕНЮ
ONLINE TV

Танишининг 57 минг АҚШ долларини “йўқ қилган” фирибгар ушланди


12:34, 22.10.2018 Жамият
 3 419

У келишилган ҳамкорликни ҳам йўлга қўймаган, пулларни ҳам қайтариб бермаган.

Кеча, 21 октябрь куни Бухоро вилоятининг Вобкент тумани ИИБга фирибгарлик юзасидан ариза келиб тушган.
 
Унда 2014 йил 10 ноябрь куни Вобкент тумани Чармгарон МФЙда яшовчи Ш.М. таниши Ж.Х.ни биргаликда темир олди-сотдиси билан шуғулланишликни айтиб, ундан 57 минг АҚШ доллар миқдорида пул олгани айтилган. Ш.М. берган ваъдасини бажармай, шу кунгача на темир олди-сотдиси ҳамкорлигини йўлга қўйган ва на пулларни қайтариб берган.


 
Шу тариқа, Ш.М. Вобкент тумани ИИБ томонидан қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Вобкент тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар