У келишилган ҳамкорликни ҳам йўлга қўймаган, пулларни ҳам қайтариб бермаган.
Унда 2014 йил 10 ноябрь куни Вобкент тумани Чармгарон МФЙда яшовчи Ш.М. таниши Ж.Х.ни биргаликда темир олди-сотдиси билан шуғулланишликни айтиб, ундан 57 минг АҚШ доллар миқдорида пул олгани айтилган. Ш.М. берган ваъдасини бажармай, шу кунгача на темир олди-сотдиси ҳамкорлигини йўлга қўйган ва на пулларни қайтариб берган.
Шу тариқа, Ш.М. Вобкент тумани ИИБ томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.