Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жамиятда маънавий қашшоқ, ахлоқий онги етилмаган фуқаролар ҳам учраб туради. Уларнинг қабиҳ ишлари ўша жамият кўзгусини ҳира торттиради.
Кеча, 24 апрель куни Самарқанд шаҳар ИИБга номусга тегиш мазмунидаги иккита ариза келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, жорий йилнинг 2 март куни соат 9:30ларда Самарқанд вилояти Ургут тумани Нисбат маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Эшқувватов ўзининг таниши М.Б (исми ўзгартирилган)ни зўрлаб номусига теккан.
Воқеа Ургут туманининг Боғчасарой кўчасидаги 80-уйнинг олтинчи қаватида жойлашган лифт анжомлари турадиган хонада содир бўлгани айтилмоқда.
Худди шундай воқеа ўтган йилнинг 27 октябр куни соат 9:00ларда Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасида жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали чиқиндихонасида содир бўлган.
Маълум бўлишича, фуқаро Т.Ўсаров ўзидан 16 ёш катта таниши А.Б (исми ўзгартирилган)ни зўрлаб номусига теккан.
Ҳозирда ушбу икки фуқаро ҳам ҳибсга олиниб, воқеалар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Икром Раҳмон