70 ёшни қаршилаган адиб 2005 йилдан 2005 йилдан то бугунга қадар буён Республика байналмилал маданият маркази директори лавозимида фаолият юритди.
1946 йилнинг 2 декабрида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ қўрғонида ўқитувчи оиласида туғилган Насриддин Муҳаммадиев 1968 йили Тошкент давлат университетининг филология факультетини битириб, “Тошкент оқшоми” газетаси таҳририятида меҳнат фаолиятини бошлаган.
У ЎзМУнинг Шарқшунослик факультети қошидаги кечки 2 йиллик форс тили курсини битириб, 1976-79 йиллари Эронда форс тили таржимони бўлиб ишлади.
1983-1993 йилларда “Ёшлик” журналида ишлади. 1993 йилда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг халқаро ахборотлар таҳририяти бош муҳаррири этиб тайинланди.
1994 йили Ташқи ишлар вазирлигига ишга ўтди.
1996-99 йиллари Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида Матбуот котиби, 1980-1996 йилларда Ўзбекистон телевидениеси ва радиосининг халқаро шарҳловчиси лавозимларида фаолият юритди.
1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг етакчи консултанти бўлиб ишлади. Насриддин Муҳаммадиев 2005 йилдан то бугунга қадар Республика байналмилал маданият маркази директори лавозимида фаолият юритди.
Насриддин Муҳаммадиев шоир ва ёзувчи, таржимон сифатида 10 ортиқ асарлар чоп эттирди. Кўплаб илмий асарлар ва мақолаларга муаллифлик қилди.
Насриддин Муҳаммадиев билан видолашув бугун, 5 июль куни соат 18:00 да давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, журналистлар иштирокида унинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги хонадонида бўлиб ўтади.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан устоз ижодкор Насриддин Муҳаммадиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.