
Британиянинг Морэй графлигида яшовчи 75 ёшли Ричард Огилви Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги кемани таъмирлаб, сувга туширди.
Реставрациясига 5 йил вақт сарфланган кема 5 дақиқадаёқ чўкиб кетди. 12 метрли яхтани у 2007 йилда сотиб олган ва унда Шимолий денгизни кезиб чиқишни хоҳлаган эди. Бироқ Огилви кемани таъмирлашга харид қилганидан бир неча йил ўтиб киришган.
Яхтани қайта тиклаш учун Ричард бир кунда 8 соат, бир ҳафтада 5 сутка ва 1000 фунт маблағ сарфлади. Ниҳоят у кемани сувда синаб кўриш вақти етди, деган қарорга келди ва денгизга туширди. Лекин 5 дақиқадан сўнг яхта сув остига ғарқ бўла бошлади.
.jpg)
Огилвининг 2 ўғли кемани сувдан қуруққа чиқазиб олишга ёрдам берди. Энди яхта Гавана қирғоқларида ётибди. Унинг соҳиби эса машинада сув кўтарилишини кутмоқда. Шунда яхта бортидаги сувни насос ёрдамида чиқариб ташлаш мумкин бўлади.
Ричард Огилви кема учун бор кучи ва маблағини сарфлаганини тан олмоқда. Омадсизликка қарамай, бу воқеани чол “яхши тажриба” деб ҳисобламоқда.
Рафиқаси Сью эса бу воқеага оптимистик ёндашмаяпти ва ҳодисани “оила учун шармандачилик” деб ўйлаяпти.