...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда мактаб ётоқхонасидан чиққан ёнғин 17 кишини ҳаётдан олиб кетди


11:59, 23.05.2016 Олам
 2 474

Ёнғин натижасида 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган 17 нафар қиз ҳалок бўлган.

Таиланднинг Чианграй шимолий провинцияси, Вианг Па Пао туманида жойлашган хусусий мактабларнинг биридаги ётоқхонада чиққан ёнғин натижасида энг камида 17 нафар қиз нобуд бўлди. Яна икки киши бедарак йўқолган деб тахмин қилинмоқда.
 
Ёнғин кеча, 22 май куни тунги соат 23:00да бошланган. Полиция берган маълумотларга кўра, алангани ўчиришга жуда катта вақт сарф этилган. Ёнғин натижасида 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган 17 нафар қиз ҳалок бўлган. 5 киши турли даражадаги жароҳатларни олган, 14 киши эса ёнғиндан қочиб чиқиш муваффақ бўлган. Жароҳат олган қизларнинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.
 
Ёнғин вақтида олинган суратларга кўра, аланга бинонинг том қисмидан бошланган. Айни вақтда ёнғин сабаблари аниқ эмас. Ўт ўчирувчилар хизмати, қутқарув хизмати ходимларининг ёрдами билан ёнғин бугун, 23 май тонгида ўчирилди. 
Умида Якубова

Теглар:Таиланд мактаб ётоқхонаси Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!