Йўловчи ўта асабийлашиш натижасида шундай қилган бўлиши ҳам мумкин.
Борт командирининг буйруғи билан қўнган самолётдан қоидабузар йўловчи тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида олиб чиқилди ва ҳибсга олинди.
Маълумотларга кўра, йўловчи парвоз вақтида ўзини жуда ғалати тутган. Самолёт Шимолий денгизнинг устидан учиб ўтаётган вақтда у эшикни очишга уринган. Қолган йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, самолётни Гамбург шаҳрига қўндиришга қарор қилинган.
“Бизга самолётнинг орқа қисмида кимнингдир қичқиргани кейин эса эшикни очишга урингани ҳақида хабар беришди”, дейди самолётда 1-классда учиб кетаётган йўловчилардан бири Дэн Лош. Унинг фикрича, ўша йўловчи ўзини бундай тутишига ҳаддан зиёд асабийлашиши сабаб бўлган.
Айни вақтда самолёт парвозини давом эттириб, Ванкувер томон йўл олган.