
АҚШда давом этаётган “Жонас” қор бўрони мамлакатга миллиард АҚШ доллари миқдоридаги зарарни келтириши мумкин.

“Жонас” қор бўрони натижасида АҚШдаги озиқ-овқат дўконларидаги расталар бутунлай бўшаб қолди, одамлар ишга, болалар боғча ва мактабларга бормаяпти. Нью-Йорк мэри эса аҳолини ҳамма нарсага тайёр туришга чақирди.

Қор бўрони сабаб 29 киши ҳаётдан кўз юмди, 11 киши қутқариб олинди.

Меҳмонхонадан сайёҳлар ва ходимларни қутқариш учун вертолётлар жалб қилинди.




