Қор бўрони сабаб 29 киши ҳаётдан кўз юмди, 11 киши қутқариб олинди.
Аввалроқ, 18 январь куни Италияда ноқулай об-ҳаво кузатилиб, кучли қор бўрони бўлгани, бунинг оқибатида меҳмонхоналардан бири қор остида қолиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда меҳмонхона ичида 30 га яқин киши қолиб кетганлиги маълум қилинган эди.
Бир ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида қор кўчки остида қолган икки нафар сўнгги қурбоннинг жасади топилди. Шу тариқа, фалокат сабаб вафот этганлар сони 29 нафарга етди. Бу ҳақда “ANSA” агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Италиянинг “Rigopiano” меҳмонхонаси қалин қор остида қолиб кетган. Шу вақтгача бедарак йўқолганлар рўйхатида исмлари келтирилган кишиларнинг ҳаммаси топилган. Маҳаллий ҳукумат воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси якунланганлигини хабар қилди.
Маълумот учун, 18 январь куни Италиянинг Абруццо вилоятига ёпирилган кучли қор бўрони сабаб бутунлай қор остида қолган меҳмонхонанинг ташқаридаги бўлган икки нафар 2 нафар мижози воқеа ҳақида қутқарувчиларга хабар берганди. Шу вақтгача қор остида қолиб кетган 11 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди.

Дурдона Расулова