Давлат раҳбари Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ерда олиб борилаётган реконструкция ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Давлат раҳбари мазкур лойиҳа билан танишар экан, Сурхон воҳасида серҳосил ипак қурти парваришлаш учун табиий иқлим ва қулай шароитлар етарли эканини таъкидлади.
Айни пайтда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда давом этмоқда.
Давлат раҳбари ёш оила Ўктам Абдуллаев ва Малоҳат Жумаева хонадонида бўлиб, уларни янги уйга кўчиб ўтгани билан табриклади.
Давлат раҳбари мутасаддиларга мазкур ҳудудда дам олиш комплекси қуриш бўйича зарур топшириқлар берди.
Лойиҳа қиймати 212,8 миллион доллар бўлган ушбу саноат корхонасида йилига 1,5 миллион тонна портландцемент ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Давлат раҳбари мажмуа қурилиши билан танишар экан, унда аҳолининг маданий дам олиши учун барча қулайликлар яратиш, иншоотни замонавий жиҳозлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
2018 йилда ишга тушириладиган “Амудар Текс” Ўзбекистон-Англия қўшма корхонаси йилига 7 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Йилига 80 минг квадрат метр гранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган пардозлаш плиталари корхонасида 205 иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Президент янги уйларни энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигигача фойдаланишга топшириш, уларда аҳолининг яшаши учун барча шароит яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.