Президент дастлаб туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.
Шу ерда 1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” комплекти, мактаб ўқувчиларига мўлжалланган бадиий адабиётлар, халқ таълими муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш режаси намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикасида 9680 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 9574 таси 9 йиллик мактаб саналади.