Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3183-сонли қарори қабул қилинди.
Халқ таълими тизимида жами 15 359 та таълим муассасасида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларини ва билим юртларини битирган 97 564 нафар педагог кадрлар фаолият олиб бормоқда.
Бу йил 22 та олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилди.