Куёвнинг тракторда келиши келинни ажаблантирмади. У хотиржам ва бахтли эканини яширмай, тракторда, турмуш ўртоғининг олдида мағрур ўтириб кетди.
Тўй ва маросимларни дабдабалардан ҳоли ўтказиш фақат бугуннинг мавзуси эмас. Қарийб 20 йил давомида бу борада қатор қарорлар, расмий ҳужжатлар қабул қилинди. Натижани эса ўзимиз кўриб, гувоҳ бўлиб турибмиз.