...
МЕНЮ
ONLINE TV

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси янги лойиҳани тақдим этади


14:46, 11.02.2017 Жамият
 3 585

Чироқ лампаси, баттарейка, қувватлагич каби қаттиқ маиший электрон мосламаларини экологик зарарсиз йўл билан йўқ қилиш жорий қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Тошрангметзавод” АЖ билан ҳамкорликда қаттиқ маиший электрон мосламалар (чироқ  лампаси, баттарейка, қувватлагич ва бошқалар)дан қолган чиқиндиларни йиғиш ва талабларга кўра  йўқ қилиш учун янги лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Потребитель.Уз” гуруҳи иштирокчисига Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маълум қилган.
 
Эндиликда, қаттиқ маиший электрон мосламаларнинг чиқиндиларини ташлаш учун махсус ахлат қутилари ташкил этилиши кўзда тутилган. Бундай контейнерлар аҳоли гавжум масканларда, савдо шахобчаларида ўрнатилиши кутилмоқда. Режага кўра, босқичма-босқич бундай чиқинди турларини йиғиш сайёр пунктлари ташкил этилади.  
 
Мазкур лойиҳа жорий йилнинг май ойидан бошлаб амалга оширилади, деб жавоб берган Тошкент Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси  Шомурод Шоходиевич Муҳаммеджанов.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Шомурод Муҳаммеджанов Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Тошрангметзавод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар