Бойсун туманида яшовчи фуқаро танишининг буюмини ўғирлаган.
ИИВнинг маълум қилишича, Бойсун туманида яшовчи Маллаев Анвар (исми ўзгартирилган) зиёратгоҳда жойлашган чўмилиш сув ҳавзасининг кийим ечиниш хонасида қаровсиз қолдирилган таниши Аллаёров Худоёр (исми ўзгартирилган) га тегишли кийим чўнтагидан Samsung телефонини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида Маллаев Анвар ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.