...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда сохта МХХ ходими қўлга олинди


15:23, 27.02.2018 Жамият
 6 600

Харажатлари учун нақд 70 миллион сўм пулини алдов йўли билан олиб кетади

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Соқчи маҳалласида яшовчи Қайтмас Айиғов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ички ишлар идорасига мурожаат этиб, 2013 йил декабрь ойида Денов туманилик Аъзам Азаматовга Бухоро давлат тиббиёт институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйиш шарти билан берган 70 миллион сўм пулини қайтариб ололмаётганини маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
 
Мурожаат юзасидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари чоғида аниқланишича, Қ.Айиғов 2013 йил декабрь ойида Денов туманидаги Қорахон маҳалласида яшовчи Аъзам Азаматов билан танишиб қолади. 32 ёшдаги бу шахс ўзини Тошкент шаҳрида диний экстремизм бўйича Миллий хавфсизлик хизматида ишлайман, деб таништиради.

Alisher Uzoqov tavsiya etadi!  
Гап орасида Бухоро давлат тиббиёт институтининг тест синовларидан етарли балл тўплай олмаган Қайтмас Айиғовнинг қўшимча контракт асосида ўқиш учун ҳужжат топширганини эшитиб, йигирма ёшдаги абитуриентнинг “қўлтиғини пуч ёнғоққа” тўлдиради. Унга Бухоро шаҳридаги ҳамкасб дўстлари орқали ёрдам беришини айтиб, ишончига киради. Харажатлари учун нақд 70 миллион сўм пулини алдов йўли билан олиб кетади.
 
Қинғир йўл билан шифокорлик касбини эгалламоқчи бўлган Қ.Айиғовнинг деновлик фирибгар таниши А.Азаматов яқин кунларда бу қилмиши учун одил суд олдида жавоб беради.
Фирдавс БЕК

Теглар:МХХ фирибгар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар