Ўктамжон Саидов 5 йил муддатга Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 14 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчи Ўктамжон Саидов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Сурхондарё вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.