Жиноятчилар оломон тўпланадиган жойда портлаш режасини амалга оширишмоқчи бўлишган.
Маълум бўлишича, террорчи Дамашқнинг Таҳрир майдони атрофида ҳаракатланаётган учта автомобилнинг бирида бўлган. Қолган 2 та автомобиль йўлда тўхтатилган, бироқ худкуш жойлашган машина Таҳрир майдонига киришга улгурган ва шу ерда портлаш ҳодисаси кузатилган.
Портлатиш оқибатида террорчи ёнидаги инсонлардан 8 нафари ҳалок бўлган, яна 12 нафари жиддий жароҳат олиб, шифохонага етказилган.
Полиция маълумотларига кўра, автомобилларда жойлашган жиноятчилар гуруҳи шаҳарнинг оломон тўпланадиган жойида портлаш режасини амалга оширишмоқчи бўлишган.
Ҳозирда портлаш жойида қутқарув хизмати ва полиция ходимлари иш олиб боришмоқда.