
Коалициянинг асл ниятларини аэрофотосуратлардаги маълумотлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам тасдиқлаши мумкин.
Сурия ҳокимияти БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳамда Бош котиби Антонио Гутерришга мактуб йўллади. Сурия томони бу мактубда, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция “Ислом давлати” террорчи гуруҳи жангарилари билан ўзаро ҳамкорлик қилаётганини маълум қилган.
Мактуб матнида келтирилишича, АҚШ бошчилигидаги коалиция террорчилар билан битимлар тузади ва хатти-ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштиради. Коалициянинг асл ниятларини аэрофотосуратлардаги маълумотлар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам тасдиқлаши мумкин, дейилган.
Сиёсатчилар бундай ҳаракатлардан асосий мақсад “жангариларнинг Сурия ва унинг иттифоқчилари ҳарбийлари устига ҳужум қилиш имкониятини яратиш ҳамда уларнинг бошқа ҳудудларга ўтиб кетишини таъминлаш”, эканлигига ишонч билдирганлар.
Ҳужжатда, АҚШ ҳарбийларининг суриядаги Журди-аш-Шарқи қишлоғига берилган зарба мисол тариқасида келтирган.
Сиёсатчиларнинг фикрига кўра, халқаро коалиция атрофдагиларда ўзларини жангарилар билан урушаётгандек тасаввур қолдиришга ҳаракат қилмоқда. Аслида эса, “Коалицияга тегишли авиация террорчиларни ташиш ва уларнинг ҳимоясини ташкил қилиш билан машғул”, деб ишонч билдирмоқда Сурия ҳокимияти.