...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлига. “Насаф” Навоийда ғалаба қозониб, пешқадамга айланди


10:22, 19.03.2018 Спорт
 2 278

Ёшлар бўйича Осиё чемпионатида ғалаба тўпини киритган Сидоровнинг голи ҳам жамоаси мағлубиятдан сақлаб қола олмади.

Кеча, Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтди. Унда Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 
Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ Жасур Ҳасановнинг бурчак тўпидан узатган тўпини Бобур Абдухолиқов бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.
 
67-дақиқага келиб яна Жасур Ҳасанов узатган тўпни Славко Лукич бош билан дарвозага жойлади ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
 
Орадан уч дақиқа ўтиб, Осиё чемпионати финалида ғалаба тўпини киритган Андрей Сидоров “Қизилқум”нинг ягона голини урди. Лекин бу гол навоийликларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.
 
Шу тариқа, “Қизилқум” мавсумдаги учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди, “Насаф” эса тўплар нисбати эвазига 7 очко билан 3-турдан сўнг пешқадамга айланди.
 
Суперлига. 3-тур.
“Қизилқум” – “Насаф” 1:2.
Голлар: Андрей Сидоров (70) – Бобур Абдухолиқов (13) Славко Лукич (67).
 
“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 8. Акмал Рустамов, 10. Алишер Саноев (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 84), 11. Дониёр Усмонов (18. Самандар Шодмонов, 46), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 84. Неманья Йованович.
 
“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (55.Славко Лукич, 46), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 21.Жаҳонгир Алиев (27.Ислом Рашидхонов, 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 77.Жасур Ҳасанов (20.Ислом Кенжабоев, 76), 92.Умарбек Эшмуродов.
 
Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров 50, Славко Лукич 63, Акмал Рустамов 79.
 
3-турдан сўнг турнир жадвали.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф Қизилқум Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!