Президент Навоийга қилган ташрифи чоғида ушбу ўқувчини яна бир бор мукофотлади.
Халқаро анжуман доирасида ғазалхонлик танловида Алишер Навоий ғазалларини ёдлаб, 1-ўринни кўлга киритган 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров вилоятга ташриф буюрган Президентни ҳам ўз истеъдоди билан ҳаратга солган.
Маълумотларга кўра, Президент Иброҳим Ғаффоровни китобларга бўлган қизиқиши, билим олишга интилиши ва жамоат олдидаги ибратли ҳаракати учун “Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирлаб, Spark автомобилини совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 4-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров Алишер Навоий ижодига бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияда Навоий ғазалларини ёдлаб, 1-ўринни кўлга киритиб, Spark автомобили билан мукофотланганини хабар қилган эдик.