...
МЕНЮ
ONLINE TV

Судьялар олий кенгашига раис тайинланди


15:13, 29.06.2018 Жамият
 2 285

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Хабарингиз бор, кеча, 28 июнь куни ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси бугун, 29 июнь куни ўз ишини давом эттирмоқда.
 
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
 
Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Судьялар ассосиацияси раисининг биринчи ўринбосари, шунингдек Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоат маркази раиси сифатида фаолият юритиб келётган Убайдулла Мингбоев номзоди кўрсатилди.
 
Номзод сенаторлар томонидан қўллаб-қувватланди ва ушбу масала бўйича тегишли Сенат қарори қабул қилинди.

Теглар:Судьялар олий кенгаши Убайдулла Мингбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар