Олимларнинг фикрича, Британия ЕИ таркибидан чиқса, бу илм-фан ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Физиклар ва Қироллик жамиятининг бошқа аъзолари (улар орасида Нобель мукофоти номзодлари ҳам бор) Британиянинг ЕИдан чиқишига қаршилар. Олимлар ЕИ билан алоқаларнинг йўқолиши, илмий тадқиқотлар учун қийинчиликларни келтириб чиқаради, деган фикрда.
“ЕИ ва Британияда илм-фан ривожи учун ажратилган маблағлар ва рақобат фан соҳасида катта ютуқларга эришишга ёрдам берди. Европанинг турли давлатларида таълим олиб келган кадрлар Британия ривожига катта ҳисса қўшган”, – дейди олимлар.
Хулоса қилиб айтганда, олимлар ЕИдан чиқиш бу Британия фани ривожига кескин таъсир этишини таъкидламоқдалар.
Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг июн ойида Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқида қолиш ёки қолмаслигини аниқлаб берувчи умумхалқ референдуми ўтказилади.