Тинч аҳоли вакиллари ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўртасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.
Маълумотларга кўра, террористлар полиция туман бўлимига хужум уюштирмоқчи бўлишган. Улардан ики нафари йўқ қилинган. Жангарилардан бири полиция бўлими назорат-ўтказув пунктида йўқ қилинган, иккинчиси ташқарига чиқиб қочишга уринган вақтида ўзини портлатиб юборишга улгурган. Айни вақтда террорчиларнинг “ҳамкасб”лари ва жиноят ташкилотчиларини аниқлаш мақсадида “Қалъа” режаси амалга оширилмоқда.
Бошқа манбаларнинг маълумот беришича, ҳужум уюштирган худкушлар 4 киши бўлган. 3 нафари ўзини портлатган, тўртинчиси эса отиб ташланган. Террористларнинг таналари майда бўлакларга бўлиниб кетган. Худкушларнинг учинчиси томонидан ҳам портлаш содир этилган ва Ставрополь ўлкасидаги полиция бўлими олдида жами 3 ёки 4 бор портлаш содир бўлган, дейилади хабарда.
Ҳалокат туфайли Ставрополь ўлкасидаги қишлоқ мактаблари ўқувчилари эвакуация қилинган.
Гувоҳлар берган маълумотларга қараганда, полиция бўлими олдида содир бўлган портлашлардан сўнг отишма бошланган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.