Қирғизистонда президент бир марта 6 йил муҳлатга сайланади. Президент мамлакат ҳарбий кучлари бош қўмондони ҳам ҳисобланади.
Аввал хабар берганимиздек, 15 октябрь куни Қирғизистонда президент сайлови ўтказилди. Сайловда 11 номзод иштирок этиб, Жээнбековга 54% сайловчи овоз берган эди.
Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси маросими Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда 450 нафар меҳмон, хусусан, парламент депутатлари, қирғизистонлик сиёсатчилар, хориж мамлакатларидан элчилар иштирок этди.
РИА ахборот агентлигининг хабар беришича, Жээнбеков мамлакат контитуциясига қўлини қўйиб, тантанали равишда “мамлакат раҳбари фаолиятини адолатли олиб боришга, инсон ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, конституцияга амал қилишга, халқ бирлиги, мамлакатнинг яхлитлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга” қасамёд қилди.
Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шайлдабекова янги президентга президент гувоҳномаси ҳамда президентнинг кўкрак нишони ва штандартини тақдим этди. Кўкрак нишони “Ак-Шумкар” орденининг нусхаси бўлиб, унга янги президентнинг исм-шарифи ва фаолиятини бошлаган сана ўйиб ёзилган.
Қирғизистонда президент бир марта 6 йил муҳлатга сайланади. Президент мамлакат ҳарбий кучлари бош қўмондони ҳам ҳисобланади.