...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сон Хён Мин армияга боради ёки қамалади


14:19, 14.03.2018 Спорт
 3 684

Футболчи энг камида 21 ой ватанига хизмат қилиб бериши шарт.

Англия премьер-лигасида “Тоттенхем” шарафини ҳимоя қилаётган кореялик Сон Хён Мин Сон мамлакат қуролли кучлари томонидан ҳарбий хизматга чақирилди.
 
Жанубий Кореяда мажбурий ҳарбий хизмат 2 йил. Шу боис футболчининг боши қотган. Футболчи энг камида 21 ой ватанига хизмат қилиши шарт.
 
Негаки, мамлакат қонунларига кўра, йигитлик бурчини бажармаганга қамоқ жазоси тайинланиши муқаррар.


 
Аммо унинг армияга бормаслиги учун бир йўл бор. Жанубий Кореядаги “мажбурий ҳарбий хизмат” ҳужжатида қайд этилишича, Олимпиада ва Осиё ўйинларида совриндор бўлганлар армияга боришдан озод этилганлар.
 
Шунга кўра, “Тоттенхэм” ҳужумчиси имкони борича, ҳарбий хизматни ортга суриш ҳаракатида.
 
Чунки август ойида ташкил этиладиган Осиё ўйинларида терма жамоаси билан олтин медални ютишга ҳаракат қилиб кўради.
 
Туркиянинг “sondakika.com” нашрида ёзилишича, Жанубий Кореяда ушбу тартиб, санъаткор ва спортчиларга ноқулайлик туғдираётган экан.
 
Бундан бир неча йил аввал мамлакатнинг таниқли поп юлдузи Жун Ю Сонг ҳам ҳарбий хизматга чақирилганида, АҚШ фуқаролигини қабул қилиб, океан ортига равона бўлганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сон Хён Мин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!