Ўзбекистон 5 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
“Рақиб ким бўлишидан қатъий назар уларни ҳурмат қиламиз, аммо шуни билингки, биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз!
Ўзбекистон билан ўйин осон кечмаслиги аниқ, чунки улар ўз майдонларида ўйнашади. Шунингдек, ўзбекистонликларга ғалаба жуда ҳам зарур, улар бизни ютишса, тўғридан-тўғри ЖЧга йўлланмани қўлга киритишади. Ўзбекистон ўз мухлислари олдида ғалаба қозонишни албатта, истайди.
Бироқ имкони борича максимал очко олишимиз лозим. Жанубий Корея қаҳрамони бўлмоқчиман, бу менинг орзуим. Сурия ва Хитойга қарши сафар ўйинларида майдонга туша олмагандим.
Нима учундир биз сафарда ўз уйимиздаги каби ўйинларни намойиш эта олмаймиз, ўзимизга бўлган ишонч йўқолади ва бу муаммодир.
Лекин футбол ўйнаганимда жамоадошларимга ёрдам бера оладиган, ўйинни ўзгартира оладиган — Жанубий Корея қаҳраноми бўлмоқчиман. Келажак сари катта қадам ташлай олишимизга умид қиламан”, дейди Сон Хён Мин.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея “А” гуруҳининг 9-туридан ўрин олган учрашувда Эрон билан дуранг ўйнади (0:0). Сурия терма жамоаси эса Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги баҳсда Жанубий Кореяни мағлуб этган тақдирда ҳам Сурия термаси Эрон устидан ғалаба қозонадиган бўлса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл олади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Учрашув чипталарини “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.