Маҳаллий полиция берган баёнотга кўра, ҳалокат автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолганлиги сабаб содир бўлган.
Эроннинг Хурмизгон вилоятида содир бўлган ҳалокат натижасида 34 киши турли тан жароҳати олган. Жароҳатланганлардан 13 тасининг аҳволи оғир, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Хурмизгон вилояти Халқ таълими мудирининг берган маълумотига кўра, автобус Шероз шаҳрида бўлиб ўтадиган “Иқтидорли ўқувчилар конференцияси”да қатнашиш учун Бандор-Аббосдан йўлга чиққан бўлган.
Маҳаллий полиция берган баёнотга кўра, ҳалокат автобус ҳайдовчисининг ухлаб қолганлиги сабаб содир бўлган.