...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда Президент айтганидек тўй бўлди


14:08, 14.03.2018 Жамият
 12 604

Президентнинг билдирган танқидий муносабатини халқ қандай қабул қиляпти?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўйларни қисқартириш, дабдаба ва шуҳратпарастликка берилмаслик борасидаги танқидий қарашларини халқ, хусусан, ёшлар қандай қабул қиляпти? Улар бундай тўйларга розими?
 
Куни кеча Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган тўйда ушбу саволга жавоб топилди.
 
Самарқанд вилояти, Ургут тумани 41-умумтаълим мактабининг ёшлар етакчиси Алижон Орзиқулов ва Севара Амриллаеванинг никоҳ тўйи одатдагидан бошқача ўтди.


 
Улар маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашиб, кам таъминланган оилаларнинг тўрт нафар фарзандлари суннат тўйини ҳам никоҳ тўйларига қўшиб ўтказишди.

“Кераксиз ҳой-у ҳавас билан ўтказилган тўйлар ва улардан кейинги машмашаларни эшитганимиз учун ота-оналаримизга биз учун дабдабали тўй ўтказманг, ундан кўра савобли иш қилайлик дедик”, куёвтўра.
 
Тўйга эса оиланинг энг яқинлари ва келин-куёвнинг дўстлари таклиф қилинган.
 
Куёвнинг ота-онаси тўйдан иқтисод қилинган пуллар эвазига ёш оила учун янги уй солиш ҳаракатига тушган. 

Теглар:Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар