“Аш-Шабоб” террорчи ташкилотининг ҳарбий базага қуролли ҳужуми натижасида 20 киши ҳалок бўлди.
Хабарда айтилишича, “Аш-Шабоб” террочи ташкилоти томонидан ҳарбий базага ҳужум қилиниши натижасида 20 киши ҳалок бўлди.
Воқеа Жубланд мухтор вилоятининг Кисмая шаҳрининг Булагуд ҳудудида содир бўлган. “Аш-Шабоб” террорчи ташкилоти ҳужуми натижасида ҳарбий базадаги қурол-яроғлар уларнинг қўлига ўтган.
Маълумот учун, “Аш-Шабоб” (тўлиқ номи “Ҳаракат аш-Шабоб ал-Мужаҳиддин”, яъни “Мужоҳид ёшлар ҳаракати”) Сомалида фаолият олиб бораётган қуролли террорчи ташкилот бўлиб, 2011 йилдан бери мамлакатнинг жанубий ҳудудларини ўз назоратида ушлаб турибди.