Қирғин оқибатида 40 нафардан ортиқ қочоқ ҳалок бўлган, уларнинг орасида аёллар ва болалар ҳам бор эди.
Қизил денгизда Суданга қараб суза бошлаган қочоқларга вертолётдан туриб ҳужум уюштирилган. Оқибатда 40 нафардан ортиқ қочоқ ҳалок бўлган, уларнинг орасида аёллар ва болалар ҳам бор эди.
Маҳаллий полиция ходимининг хабар беришича, БМТга тегишли муҳим ҳужжатларни олиб кетаётган қочоқлар Апаче вертолётидан ўққа тутилган.
Халқаро миграция ташкилоти берган маълумотга кўра, қирғин оқибатида камида 42 нафар одам ҳалок бўлган, кўплаб қочоқлар жароҳатланган. Кемада жами 140 киши бор эди. Қутқарувчилар 75 нафар эркак ва 15 нафар аёлнинг ҳаётини сақлаб, уларни маҳаллий тиббиёт бўлинмаларига етказишган.