“Уч атиргул ва битта бегона ўт”. Сильвестр ўзини бегона ўтга қиёс қилмоқда
Айни чоғда 69 ёшни қарши олган Сильвестр Сталлоненинг рафиқаси актриса ва модель Женнифер Флавин билан 1997 йил турмуш қурган. Бу Сталлоненинг учинчи турмуши. Женнифер турмуш ўртоғидан 22 ёш кичик. Уларнинг 3 нафар бир-биридан гўзал қизлари бор. Улар 20 ёшли София, 18 ёшли Систин ва 14 ёшли Скарлеттдир. Ҳар уч қиз ҳам ўзларини модель ва актриса сифатида синаб кўришмоқда.
Сталлоненинг ўнг елкасида Женнифернинг сурати акс этган татуировка бор. Унинг сурати олдида эса 3 та атиргул тасвирланган. Бу унинг рафиқаси ва гўзал қизларининг тимсолидир.
Эслатиб ўтамиз, София, Систин ва Скарлеттдан ташқари Сильвестрнинг актриса Саша Зак билан турмушидан яна 2 ўғли ҳам бор. Саша Закдан кейин у даниялик модель Бригитта Нильсенга уйланган аммо уларнинг ўртасида фарзанд бўлмаган.
Дарвоқе, Сталлоненинг Instagram ижтимоий тармоғига ҳозирда 1,1 миллион фойдаланувчи аъзо бўлган.